Бухорода фуқарони ишга жойлаштириш эвазига 500 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бухоро шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази инспектори фирибгарлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази инспектори, 1985 йилда туғилган М.A. хизмат мавқейидан фойдаланиб, Ш.Д. исмли аёлни РШТЁИМ Бухоро филиалига тиббиёт ходими вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У “хизмат ҳақи” учун Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида 500 доллар олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан М.A.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода сохта “мўри тозаловчи”га жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
17:16 / 17.12.2024
Қирғизистон бош вазири коррупция туфайли истеъфога чиқарилган бўлиши мумкин
15:17 / 17.12.2024