Кобулдан Германияга олиб келинган афғонистонликлар орасида жиноятчилар ҳам борлиги маълум бўлди
Кобулдан эвакуация қилинган тўрт киши бир неча йил аввал Германиядан депортация қилингани маълум бўлган. Бундан ташқари, бир неча кишининг исми Германия терроризмга қарши курашиш маркази рўйхатидан чиққан.
Кобулдан Германияга нафақат ёрдамга муҳтож кишилар, балки жиноятчилар ҳам олиб келинган. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Ҳозирга қадар 20 нафар ҳуқуқбузар аниқланди, деди Германия ички ишлар вазири Ҳорст Зееҳофер. Унинг сўзларига кўра, Германияга келганлар орасида зўравонлиги учун судланганлар, сохта ҳужжатлар тайёрлаганлар бор.
Кобулдан эвакуация қилинган тўрт киши бир неча йил аввал Германиядан депортация қилингани маълум бўлган. Бундан ташқари, бир неча кишининг исми Германия терроризмга қарши курашиш маркази рўйхатидан чиққан. Яна икки киши ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерга мувофиқ қамоққа олинган.
Жиноятчилар юзага келган "фавқулодда вазият"дан фойдаланиб қолган, деди Зееҳофер.
Маълумот берилишича, Афғонистондан Германияга ҳаммаси бўлиб 4587 киши, жумладан, 3849 нафар Афғонистон ва 403 нафар Германия фуқароси олиб келинган. Қолганлар бошқа давлат фуқаролари бўлган.
АҚШда ҳам Кобулдан олиб келинганларга нисбатан гумонлар пайдо бўлган. NBC телеканалининг хабар беришича, АҚШга эвакуация қилинган 30 минг нафар афғонистонликнинг 10 минг нафари қўшимча текширувдан ўтказилган. Телеканал манбаларининг сўзларига кўра, Вашингтон 100га яқин кишини "Толибон" ёки террорчи гуруҳлар билан алоқадор деб гумон қилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024