Ўзбекистон | 15:49 / 04.09.2021
2468
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида қиймати 25 миллиондан зиёд бўлган ноқонуний парфюмерия маҳсулотлари ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

2021 йил 24 август куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. 

«Наманган – Гулистон» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Ш. бошқарувида бўлган «Дамас» кузатувга олиниб, Мирзаобод туманидаги “Янги кўприк” яқинига келиб тўхтаган вақтида, машина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унда сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 25 миллион 760 минг сўмлик, 5 турдан иборат жами 460 дона парфюмерия товарлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид