АҚШнинг Афғонистондаги энг махфий базаси ҳақида маълум қилинди
The New York Times (NYT) нашри журналистлари Марказий разведка бошқармасининг Афғонистондаги энг махфий базаси — Eagle Base мажмуаси ҳақида материал чоп этишди. Кобул яқинида жойлашган база афғон махсус хизматлари ходимларини ўргатишдан ташқари, турма сифатида ишлатилган.
Ушбу база “Тузли ўра” деб номланган. Унинг борлиги ҳақида расмий маълумотлар бўлмаган, бироқ сунъий йўлдошдан олинган суратлар Афғонистонда ушбу база бўлганидан дарак беради. Нашр маълумотларига кўра, база қурилиши 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин 2002-2004 йиллар давомида олиб борилган.
Eagle Base мажмуаси Афғонистон махсус хизматлари ходимларини ўргатиш ва шу билан бир вақтда турма сифатида қўлланган. АҚШ ҳукуматининг база ҳақидаги ҳисоботида мажмуада маҳбусларга қаттиққўл муносабатда бўлингани ва улар қийноққа солингани маълум қилинган.
Базада маҳбусларни тор хоналарга қамаш, уйқудан маҳрум этиш ва сув билан қийноққа солиш каби усуллардан фойдаланилган. АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, базада 2002 йилдан 2005 йилгача террорчиликда гумон қилинган 100га яқин одам ўлган. Журналистларнинг тахмин қилишича, махфий база толиблар маҳбуслар қандай шароитларда сақлангани ва уларга нисбатан қандай сўроқ усуллари қўлланганидан хабар топмасликлари учун йўқ қилинган.
Оқ уй, Пентагон ва МРБдан ушбу мақола бўйича расмий муносабат билдирилмаган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024