Жаҳон | 19:26 / 06.09.2021
26636
1 дақиқада ўқилади

Жалолободда толиблар ўғриликда айбланган эркакни шаҳар бўйлаб сазойи қилди

Қайд этилишича, бу бошқа жиноятчилар учун огоҳлантириш бўлиши лозим.

Фото: Afghan Urdu

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида шина ўғирлашда айбланган эркак толиблар томонидан сазойи қилинди. Бу ҳақда Afghan Urdu янгиликлар ресурси хабар берди.

“Жалолободда иккита шина ўғирлаган эркак ушланди. Шиналар ўғрининг бўйнига осиб қўйилди ва у шаҳар бўйлаб сазойи қилинди”, – дейилади хабарда.

Хабарга илова қилинган суратда жип машинасида бўйнига шиналар осилган эркак қуролланган кишилар орасида турганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, бу бошқа жиноятчилар учун огоҳлантириш бўлиши лозим. Толиблар аввалроқ кескин чоралар орқали мамлакатда тартиб ўрнатишларини билдирганди.

Мавзуга оид