Жамият | 16:09 / 06.09.2021
27132
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Музлатиш камераси юқорида жойлашган музлаткичлар афзаллиги

Музлаткични янгилаш ҳақида ўйлаб, музлатиш камераси юқорида ва пастда жойлашган моделлар орасидан қай бирини танлашга бошингиз қотдими? Бугун сизларни LG моделларининг хусусиятлари билан таништиришга ва кимлар айнан қайси вазиятларда музлатиш камераси юқорида жойлашган моделларни танлашлари лозимлиги ҳақидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Асосийсидан бошлаймиз. Музлатиш камераси юқорида жойлашган моделлар биринчи навбатда гўшт, балиқ, сабзавот ва мевалар каби музлатилган маҳсулотлардан тез-тез таом тайёрловчи оилаларга мос келади. Агар бундай оилада музлатиш камераси пастда жойлашган музлаткич харид қилинса, керакли маҳсулотларни олиш учун тез-тез эгилишга тўғри келади. Бу эса айниқса ёши катта инсонлар учун ноқулай.

Музлатиш камераси юқорида жойлашган музлаткичларнинг муҳим афзалликларидан бири – катта сиғимлилик. LG линиясида уларнинг сиғими ўртача 500 дан 600 литргача бўлади. Пастки қисмда жойлашган музхона камерасида эса ўртача сиғим 320 дан 400 литрни ташкил этади.

Ҳажм каби афзалликлардан ташқари, кўплаб LG моделларида Hygiene Fresh+ антибактериал фильтр ва инвертор линияли компрессор, шунингдек, Fresh O Zone софликни сақлаш зонаси ўрнатилган бўлади. Нималар ҳақида гап кетаётгани ҳақида навбатма-навбат тўхталиб ўтсак.

Hygiene Fresh+ Фильтр

Бу 5-босқичли фильтрлаш ёрдамида 99,9 фоизгача бактериялар ва озиқ-овқатларни зарарлайдиган ҳаводаги моддаларни йўқ қилувчи антибактериаль фильтрдир. Бошқача айтганда, фильтр музлаткичдаги ҳавони тозалайди ва маҳсулотлар яроқлилик муддатини узайтиради.

Инвертор линияли компрессор

LG инвертор линияли компрессорларининг мукаммал технологияси туфайли музлаткичда энергия истеъмоли 32 фоизга пасайган, шовқин даражаси эса 25 фоизга камайган. Компрессор маҳсулотлар тез ва бир маромда совитилишини ва уларни софлигини узоқроқ сақлашни таъминлайди.

Fresh O Zone

Шаффофликни сақлаш зонаси ёки ноль ҳароратли зона – музлатиб қўйиш шартисиз янги гўшт ва денгиз маҳсулотларини уларни ишлатгунга қадар сақлашга ёрдам берадиган музлаткичдаги махсус бўлинма.

Ва энг асосийси, кўплаб моделларда Total No Frost тизими ўрнатилган бўлиб, сизларни музлаткич эритиш заруриятидан халос этади.

Ишонамизки, энди сиз музлатиш камераси юқорида жойлашган музлаткичларнинг асосий афзаллиги ҳақида билиб олдингиз ва энди ошхонангизда қайси музлаткич туриши ҳақидаги қарорни қабул қилишингиз осон бўлади.

Батафсил: lg.com/uz/refrigerators-with-top-freezer

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид