БМТ Афғонистон аҳолисига очарчилик хавф солаётгани ҳақида огоҳлантирди
Қайд этилишича, Афғонистон аҳолисига ёрдам бериш учун 600 млн доллар йиғиш зарур.
Афғонистонда озиқ-овқат ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар захиралари тугамоқда, деб хабар қилди БМТ гуманитар муаммоларни мувофиқлаштириш бошқармаси.
"Овқат ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар тез орада тугайди. Биз халқаро донорларни тезроқ ва сахийлик билан ёрдам кўрсатишга чақирамиз", - дея БМТ вакили Йенс Лаеркенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОАВ.
Қайд этилишича, Афғонистон аҳолисига ёрдам бериш учун 600 млн доллар йиғиш зарур.
Аввалроқ экспертлар Афғонистон жиддий озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келиши мумкинлиги ҳақида айтишганди. Бунга мамлакатдаги беқарорлик ва ҳосилнинг кам бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024