Сурхондарёда Spark’ни Cobalt’га алмаштириб беришини айтиб фирибгарлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида Spark машинасини Cobalt’га алмаштиришни ваъда бериб фирибгарлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июл куни Термиз шаҳрида яшовчи, Н.Шерзод Термиз туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида 2020 йил январ ойида ўзига тегишли Spark машинасини, таниши, Термиз туманида яшовчи, Қ.Салоҳиддин Cobalt русумли машинага алмаштириб беришини ваъда қилиб, олиб кетгани ва машинани сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини маълум қилган.
Қайд этилишича, 27 август куни Қ.Салоҳиддинга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021