Ўзбекистон | 08:06 / 08.09.2021
5367
1 дақиқада ўқилади

3та янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун инвестор танлови эълон қилинди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт.гача бўлган 3 та янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун инвестор танловини эълон қилди.

Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ мустақил қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчилар (инвесторлар) учун 3та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаларига инвестор танлов-тендерининг биринчи босқичи бўлган талабларга мувофиқлик сўровнома жараёни бошланганини эълон қилди.

Тендер Халқаро молия корпорацияси кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳада Наманган (150 МВт), Бухоро (250 МВт) ва Хоразм (100 МВт) вилоятларида умумий қуввати 500 МВт гача бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш назарда тутилган.

Тендерда ғолиб келган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, 25 йил давомида ишлатиши ва техник хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун электр энергиясини сақлаш батареяларини қуриш ва ишлатиш учун нархлар сўрови ҳам ўтказилади.

Мавзуга оид