Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди. Шундан 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов маълум қилди.
«Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефт ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади.
Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийб 320та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади.
Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган», дейди Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи.
Мавзуга оид
18:14 / 10.06.2024
Индонезияда беш метрлик бўғма илон аёлни бутунлай ютиб юборди
22:50 / 31.05.2024
600 мингдан ортиқ кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган — Сенат
11:05 / 30.05.2024
Экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади
20:14 / 29.05.2024