Хитойнинг “Толибон” билан муаммоси бор – Байден
Байденнинг фикрича, айрим мамлакатлар толиблар билан маълум бир келишувларга эришишга уринмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Хитой Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати билан келишишга уринаётганини айтди, деб хабар бермоқда Reuters.
Унинг фикрича, айрим мамлакатлар толиблар билан маълум бир келишувларга эришишга уринмоқда.
“Хитойнинг “Толибон” билан аниқ муаммоси бор. Чунки у толиблар билан келишишга уринмоқда. Худди Покистон, Россия ва Эрон каби. Уларнинг барчаси энди нима қилишни англашга уринмоқда”, – деди Байден.
Қайд этилишича, АҚШ ва унинг “Катта еттилик”даги иттифоқчилари толиблар билан муносабатларни мувофиқлаштиришга келишиб олган ва АҚШ толибларнинг Афғонистон халқаро резервларига эгалик қилишларига тўсиқ қўйган.
Аммо экспертларнинг фикрича, агар Хитой, Россия ёки бошқа мамлакатлар толибларга маблағ берадиган бўлса, бундай иқтисодий тўсиқларнинг нафи бўлмайди.
Аввалроқ Хитой Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:40
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
21:45 / 13.11.2024
«Қайтганингиз билан!» — Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024