Сурхондарёда фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишини айтиб пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, улардан пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро С.И.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари аниқланган. Жумладдан, у фирибгарлик йўли билан алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш орқали ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро О.га кам таъминланган оилалар учун қурилган уй-жойдан олиб бериш эвазига ундан 5 100 доллар, фуқаролар Б. ва С.ларни ўқишга ва ишга киритиб қўйиш эвазига улардан 2 500 доллар олган.
Бундан ташқари, банк муассасасидан фуқаро Г.нинг номига 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021