Спорт | 21:00 / 11.09.2021
17255
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Роналду дебют ўйинида дубл қилди, «МЮ» етакчига айланди

Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди.

«Олд Траффорд»даги ўйинда Криштиану Роналду «қизил иблислар» сафидаги иккинчи дебютини ўтказди ва 12 йилдан кейинги қайтишни ўзига хос байрамга айлантирди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган португалиялик 36 ёшли ҳужумчи 45+1-дақиқада ҳисобни очиб, жамоасини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди – 1:0.

Иккинчи бўлим бошида Манкильо ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 62-дақиқада Роналду яна катта саҳнага чиқди. Шоунинг узатмасидан кейин ҳимоячиларни ортда қолдирган Криштиану қайтишини дубль билан нишонлади – 2:1.

80-дақиқада Бруну Фернандеш узоқ масофадан ажойиб голга муаллифлик қилган бўлса, 90+2-дақиқада Погба – Марсияль – Лингард комбинациясини Жесси ажойиб зарба билан якунлаб қўйди – 4:1.

Натижада, «МЮ» 10 очко билан турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди, «Ньюкасл» 1 очко билан 19-ўринда қолди.

АПЛ. 4-тур. 
Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 4:1

Голлар: 1:0 – 45 Роналду, 1:1 – 56 Манкильо, 2:1 – 62 Роналду, 3:1 – 80 Бруну Фернандеш, 4:1 – 90+2 Лингард.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Матич, Погба, Бруну Фернандеш (Марсьяль, 85), Санчо (Лингард, 66), Роналду, Гринвуд (ван де Бек, 85).
Ньюкасл – Вудмен, Манкильо (Мерфи, 77), Кларк (Льюис, 84), Ласселс, Хэйден, Ритчи, Альмирон, Лонгстафф, Уиллок (Хендрик, 86), Сен-Максимен, Жоэлинтон.
Огоҳлантириш: Погба (60).

Мавзуга оид