Ўзбекистон | 10:49 / 13.09.2021
3381
1 дақиқада ўқилади

Навоийда мустақилликнинг 30 йиллигига 30 та китоб нашр қилинди

Навоий вилоятида муқаддас қадамжолар, шаҳар-туманлар тарихи ва бугуни, йирик корхоналар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давр қаҳрамонлариҳақида сўзловчи 30 та китоб нашрдан чиқди. Бу ҳақда Kun.uz’га Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими хабар берди. 

Маълум қилинишича, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида китобларнинг тақдимоти ўтказилган. Унда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёзувчи-шоирлариштирок этган. 

Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Отабек Аслоновга кўра, вилоят ҳокими ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа доирасида Навоий кон-металлургия комбинати тарихи ва бугуни билан боғлиқ 10 га яқин, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор ва Конимех туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрининг тарихи, мазкур ҳудудларда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида, тиббиёт, банк, ички ишлар ҳамда прокуратура соҳалари юзасидан китоблар, шунингдек, йирик саноат корхоналари ҳақида китоб-албомлар чоп этилган.

Тадбирда китобларни чоп этишда бевосита иштирок этган бир гуруҳ тарихчи олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар ва журналистлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган. 

Мавзуга оид