Сурхондарёда «Матиз» уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Матиз» машинаси 12 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 11 сентябрь куни соат 8:45 ларда Сариосиё туманидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4Н1583 Тортули – Газарак – Ёрман автомобиль йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Газарак – Тортули йўналишида ҳаракатланиб бораётган «Матиз» машинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборган. Сўнг бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 1985 йилда туғилган «Матиз» ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Матиз» машинаси ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб тез ҳаракатланган. Бундан ташқари, ушбу йўлда йўл белгилари, пиёдалар ўтиш жойлари ва йўл чизиқлари бўлмаган.
Қайд этилишича, мазкур жойда сўнгги бир ой ичида одам ўлими билан боғлиқ иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024