Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни эгаллагандан кейин 500 минг афғон ўз уйини тарк этди
Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келгандан кейин мамлакат ичида кўчишга мажбур бўлган одамлар сони тахминан 500 минг кишига кўпайди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Афғонистонга ҳомийлик ёрдами бўйича ўтган анжуманда маълум қилди.
“Афғонистонда 3,5 млн киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, улардан 500 минг нафари охирги воқеалар оқибатида шундай тоифага айланди”, деб айтган Гранди. У Афғонистон иқтисодиётидаги инқироз ҳамда вазиятнинг кескинлашуви мамлакатда қочқинлар сонининг ошишига олиб келишидан огоҳлантирган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш учрашув якунларига кўра Афғонистонга ваъда қилинган ёрдами қиймати 1,12 млрд долларни ташкил қилганини айтган. Ваҳоланки, учрашувда яқин 4 ой ичида Афғонистонга 606 млн доллар йиғиш мақсад қилинганди.
“Бу пуллар афғонлар ёрдамга ўта муҳтож бўлган вақтда уларга кўпроқ ёрдам беришимизга имкон беради”, деб ёзган БМТ бош котиби Twitter’да.
Гутерриш БМТнинг фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича марказий жамғармаси Афғонистондаги инсонпарварлик амалиётларини қўллаб-қувватлашга 20 млн доллар ажратишини қўшимча қилган.
Аввалроқ “Ал-Жазира” телеканали Кобулга БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг 4та самолёти инсонпарварлик ёрдами келтирганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу халқаро ташкилотнинг АҚШ Афғонистондаги миссиясини якунлаб, Кобул аэропорти толибларга берилгандан кейин Афғонистон пойтахтига келган биринчи самолётлари бўлди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024