Ўзбекистон | 11:14 / 14.09.2021
2131
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди

Жиззах вилояти Арнасой туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «A.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келганликлари натижасида, «Арнасой тумангаз» газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид