Жаҳон | 20:32 / 17.09.2021
8766
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Таълим вазирлиги эркак ўқитувчилар ва ўқувчиларни мактабларга қайтишга чақирди

Таълим вазирлигининг таъкидлашича, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан мактабларга қайтиши шарт.

Фото: BBC

Афғонистоннинг янги ташкил этилган Таълим вазирлиги эркак ўқитувчилар ва ўқувчиларни мактабларга қайтишга чақирди, деб хабар берди Associated Press.

Вазирликнинг таъкидлашича, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан мактабларга қайтиши шарт.

Хабарда истиқболда қизларнинг мактабларда ўқиши борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Афғонистон таълим тизимида биринчидан олтинчигача бўлган синфлар бошланғич, олтинчидан ўн иккинчигача бўлган синфлар ўрта синфлар ҳисобланади. 

Мавзуга оид