Оксфорд ва Кембриж илк бор Британия университетлари рейтингида етакчиликни бой берди
Қайд этилишича, Буюк Британия рейтингларида шу пайтгача ҳеч бир олий ўқув юрти бу икки университетдан юқори кўтарила олмаганди. Кембриж саккиз йил давомида Times рейтингида биринчи ўринни олганди, аммо бу йил учинчи ўринга тушиб кетди.
Оксфорд ва Кембриж университетлари илк бор The Times газетаси тузган рейтингда етакчиликдан маҳрум бўлди.
Газетанинг ёзишича, Буюк Британия рейтингларида шу пайтгача ҳеч бир олий ўқув юрти бу икки университетдан юқори кўтарила олмаганди. Кембриж саккиз йил давомида Times рейтингида биринчи ўринни олганди, аммо бу йил учинчи ўринга тушиб кетди.
Нашр версияси бўйича Шотландияда жойлашган Сент Эндрюс университети Буюк Британиянинг энг яхши университети деб топилди. Университет 1413 йилда ташкил этилган бўлиб, Шотландия қироли Яков II ва Британия шаҳзодаси Уильям мазкур олий ўқув юрти битирувчилари ҳисобланади.
Times Лондон Империя коллежини «йил университети» деб топди. Империя коллежи рейтингда тўртинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024