Толиблар вакили танқид қилишдан аввал уларнинг ҳукуматини тан олишга чақирди
Мужоҳид ҳаракат Афғонистоннинг ишларига бирон-бир мамлакат аралашишини истамаслигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, “Толибон” халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни маъқуллайди.
“Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид дунё ҳамжамиятини аввал “Афғонистон Ислом Амирлиги” ҳукуматини тан олишга, шундан кейингина унинг сиёсатини танқид қилишга чақирди.
У журналистлар билан суҳбатда хориж давлатлари “Толибон” ҳаракатини инсон ҳуқуқларини бузгани учун танқид қилишини қайд этди.
“Биз буни бир томонлама нуқтайи назар деб ҳисоблаймиз. Толиблар маъмуриятини тан олганлар муаммоларни янги ҳукумат олдида юридик жиҳатдан кўтариб чиқиши мумкин. Улар Афғонистон ҳукуматини тан олганидан кейин бу муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаймиз”, – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Geo TV телеканали.
Мужоҳид, шунингдек, ҳаракат Афғонистоннинг ишларига бирон-бир мамлакат аралашишини истамаслигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, “Толибон” халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни маъқуллайди.
“Муаммоларга қарамасдан, Афғонистон тез орада барқарорлик гувоҳига айланади”, – деди у.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024