Жаҳон | 07:50 / 22.09.2021
12042
2 дақиқада ўқилади

COVID-19’га қарши супериммунитет ҳосил қилиш «усули» айтилди

Aмерикалик олимлар "супериммунитет" ҳосил қилиш учун COVID-19’га чалиниб, ундан тузалгандан кейин коронавирусга қарши вакцина олиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашди.

Коронавирус инфекцияси билан касаллангандан сўнг, Pfizer ёки Moderna вакцинасининг икки дозаси организмни коронавируснинг 6 та мутациясига, шу жумладан дельта ва бета вариантларига қарши самарали бўлган, катта миқдордаги "мослашувчан" антитаначаларни ишлаб чиқаришга ундаши ва янги турдаги инфекциялардан яхшироқ ҳимоя қилади.

"Мослашувчан" антитаначалар, шунингдек, лабораторияда махсус яратилган ва бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммларни бирлаштирган мутацияга дош бера олган. Фақат касал бўлган ёки фақат эмланган кишиларнинг иммунитети бу инфекцияга дош беролмади” дейилади хабарда.

Аввалроқ америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда Moderna коронавируснинг дельта штаммига қарши энг самарали деб топилган эди. Тадқиқотда Moderna вакцинаси 95 фоизга, Pfizer вакцинаси 80 фоизга, Johnson & Johnson вакцинаси эса 60 фоизга самарали эканлиги аниқланган.

Мавзуга оид