Ўзбекистон ташқи қарзи ошиши, солиқдаги ўзгаришлар, янги жамғариш инструментлари – ҳафта иқтисодий дайжести
Якунланган ҳафтада Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Kun.uz ҳафтанинг «пулли хабарлари»ни тўплади.
Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши борасида муносабат билдирди
Москва расмий Тошкентни Евросиё иқтисодий иттифоқига тўлақонли аъзо сифатида қўшилишга шошилтирмаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Руденко 20 сентябр куни «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» мавзусида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда маълум қилди.
Йил бошидан бери бензин ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми ортишига қарамай нархлар 26,9 фоизга қимматлашган
Ўтган 8 ой давомида бензин ишлаб чиқариш 5,1 фоизга, жорий йилнинг 7 ойида давомида эса импорт ҳажми 4 баробарга ошган. Шу билан бирга, маҳсулот нархи 26,9 фоизга ошган.
Солиқ тушумлари 30 фоизга кўпайди
Таҳлиллар жорий йилнинг 1 январидан 31 августигача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8 фоизга ошганини кўрсатди.
Энг юқори ўсиш Қашқадарё вилоятида қайд этилди.
Онлайн назорат касса машиналари учун мантиқсиз харажатлар: тадбиркорлар дардини ким тинглайди?
Онлайн-НКМлар учун тадбиркорлар гарданига тушаётган асоссиз тўловлар борасида Kun.uz батафсил мақола тайёрлади.
Шунингдек, онлайн-НКМларга оид ўзгариши кутилаётган тартиб ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
Интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС суммаси 7 кунда қайтарилади
Солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибига кўра, солиқ органлари томонидан уларнинг фаолияти 7 кунлик муддатда автоматлаштирилган тизим орқали таҳлилдан ўтказилиши ва солиқ хавфининг паст, ўрта ҳамда юқори даражаларига ажратилиши назарда тутилган.
Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 2 млрд долларга ошди
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошиб, 35,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда илк бор олтин учун ETF’лар пайдо бўлади. Бу одамлар учун нимани англатади?
Капитал бозорида янги инструментлар пайдо бўлади. Булардан бири олтин учун ETF’лардир. “Олтиннинг нархига боғланган қимматли қоғозлар чиқарилса, 100 минг сўм пул билан ҳам олтинга инвестиция киритиш имконияти пайдо бўлади”, — дейди молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Kun.uz’га берган интервьюсида.
Йил охиригача аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 1900 долларга етиши кутилмоқда
Ўтган йил аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 1750 доллар бўлган бўлса, жорий йилда бу рақам 1900 долларга етиши кутилмоқда. Келгуси беш йилда бу рақам 2800 долларга етказилиши кўзланган. Барқарор ривожланиш учун келгуси беш йилда хусусий ва хорижий инвестицияларга эътибор қаратилади.
Мавзуга оид
17:21 / 29.10.2024
2025 йилда Ўзбекистон 5,5 млрд долларгача ташқи қарз олиши мумкин
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
15:54 / 16.10.2024
Давлатлар зиммасидаги қарз 100 трлн доллардан ошмоқда. Марказий Осиёда вазият қандай?
18:07 / 06.09.2024