Ўзбекистон | 19:00 / 27.09.2021
29003
1 дақиқада ўқилади

Термизда Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари учрашди

Бугун, 27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган.

«Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари: озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёнилғи хусусида борди.

Учрашувда Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди», – дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, томонлар йиғилиш сўнгида чегараолди масалалари юзасидан ишчи алоқаларини давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.

Мавзуга оид