Ўзбекистон | 15:17 / 28.09.2021
149030
2 дақиқада ўқилади

Captiva 5’нинг нархлари эълон қилинди

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади.

Автомобиль тўртта – LT , LT 5, LT 7 ва Premier модификацияларида сотувга чиқарилади.

Сaptiva 5’нинг турли моделлари нархлари қуйидагича:

  • Сaptiva LТ(192 млн 775 минг сўм, ҚҚС қўшиб ҳисобланганда 221 млн 691 минг сўм);
  • Сaptiva LТ 5 ( 238 млн 86 минг 957 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисобланганда 273 млн 800 минг сўм);
  • Саptiva LТ 7 ( 244 млн 782 минг 609 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисобланганда 281 млн 500 минг сўм);
  • Сaptiva 5 Premier ( 269 млн 478 минг 261 сўм, ҚҚС қўшиб ҳисобланганда 309 млн 900 минг сўм)

Маълумот учун, Ўзбекистонга олиб келинаётган Chevrolet Captiva Premier/LT модификациялари ишчи ҳажми 1,5 литр бўлган 4 цилиндрли турбодвигател ўрнатилади. У SVT тоифасидаги 8 босқичли автоматик трансмиссияни 148 от кучи билан таъминлайди. Автомобилнинг олди ғилдираклари етакчи, яъни FVD дир. Автомобилни бошқариш жуда қулай, чунки электр рулкучайтиргичга эга. Қолаверса, АBS тормоз тизими ҳам автомобилни тўхтатишни бошқариш имконини беради. Ёнилғи сарфи аралаш циклда 7,5 л/100 км бўлиб, ўриндиқлар сони 5/7та.

Мавзуга оид