Ўзбекистон | 09:51 / 28.09.2021
1674
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўзаро йўл талашиб жанжаллашган ҳайдовчиларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Маълум қилинишича, 27 сентябр куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «Динамо» стадиони олдидаги пиёдалар ўтиш жойида, бир гуруҳ ҳайдовчилар ўзаро йўл талашиб жанжаллашгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига ИИБ ходимлари зудлик билан етиб бориб, муштлашувнинг олди олинган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва уларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд ҳуқуқбузарлик содир этган К.М.га 7 сутка, А.У.га 6 сутка, Қ.М.га 5 сутка, Ғ.Ғ.га эса 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Мавзуга оид