Жамият | 13:59 / 28.09.2021
1692
2 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда хорижга ишга жўнатишини айтиб фуқародан 2 400 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида хорижга ишга жўнатишини айтиб фуқародан 2 400 АҚШ доллари олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 19 сентябрь куни Шўрчи тумани Жойилма маҳалласида яшовчи Х.К. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ариза мазмунига кўра, 2020 йил декабрь ойида Шўрчи тумани Ойнакўл маҳалласида яшовчи Ж.И. Х.К.нинг уйига бориб, ўғли Х.Ж.ни Корея давлатига ишга жўнатишини ваъда қилган. Сўнг, ундан 2 400 доллар пулларини олиб, уларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, жорий йил 19 сентябр куни Шўрчи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Ж.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.