Навоийда қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди
Навоийда «Гўзал» тахаллуси билан ном қозонган, қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган фуқаро 5 йил 4 ой муддатга қамалди. Бу ҳақда Kun.uz'га Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича консультанти Азиза Рўзиева хабар берди.
Маълум қилинишича, «Гўзал» жорий йилнинг 22 март куни Навоий шаҳрида жойлашган “Шуҳрат” кафесида Д.Н. билан танишиб, унга Туркия давлатида фоҳишалик қилиш йўли билан даромад топишни таклиф қилган. Кейин унинг суратларини Telegram тармоғи орқали Туркия давлатидаги танишларига ташаб берган.
Д.Н. билан ўзаро келишувга эришган «Гўзал» 2021 йил 11 апрелда уни Андижон вилоятидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара пункти орқали Туркияга олиб чиқиб кетаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра, «Гўзал»га 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олдинроқ ушбу фуқаро Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, «Маданият» халқаро чегара ўтказиш пунктида қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
09:54 / 20.09.2024