Ўзбекистон | 11:27 / 29.09.2021
2142
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 143 дона гугурт қутисига жойлашган марихуанани 35,7 миллион сўмга сотаётган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 143 дона гугурт қутисига жойлашган марихуанани 35,7 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 сентябрь куни Қумқўрғон туман ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят божхона ходимлари томонидан туманнинг Каттакўл маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда туманнинг Чўқурли маҳалласида яшовчи, Д.Низом мижозга 143 дона гугурт қутисига жойланган 388,31 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳванд моддасини 35 миллион 750 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, жорий йил 24 сентябр куни Д.Низомга нисбатан Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид