Ўзбекистон | 15:50 / 30.09.2021
3125
1 дақиқада ўқилади

Қарийб 6 йилдан бери қидирувда бўлган бухоролик шахс Москва вилоятидан топилди

Жиноят содир этиб, тергов органларидан қочиб юрган шахс Россия Федерациясининг Москва вилоятида яширинганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган С.Д. Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ҳамда шаҳар ИИОФМБ тергов бўлинмаси томонидан 2015 йил 21 декабрь куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахснинг Москва вилоятида яшириниб келаётган манзили аниқланган. Унинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланган ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Олдинроқ қидирувда бўлган бухоролик 40 ёшли фуқаро ҳам Москва шаҳридан топилганди.

Мавзуга оид