Facebook’да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган сурхондарёлик шахсга суд ҳукми ўқилди
Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган сурхондарёлик шахсга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролардан бири Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб одамлар билан мулоқот олиб борган. У фуқароларга ўзини Президент администрацияси раҳбари сифатида таништирган. Мазкур шахс тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса банк кредитлари олиш ва уй-жой ажратишда ёрдам беришини айтиб, бунинг учун 50 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача пулни пластик картаси орқали олган.
2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбири ўтказилиб, мазкур шахс ушланган. Ундан телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Суриштирувларда гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилганда У Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаб келган, 1982 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган М.М. экани маълум бўлган.
Фуқаро М.М.га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Таъкидланишича, мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра гумонланувчи фирибгарлик жиноятини содир этган деб топилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан уч йилга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 3 йил интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш жазоси берилган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024