Кобулда содир этилган терактда 12 киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида оломон орасида кучли портлаш содир этилди. ToloNews телеканалининг хабар беришича, портлаш “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид онасининг жаноза маросими вақтида юз берган. Бунинг оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.
Тахмин қилинишича, портлашдан кейин толиблар ва “ИШИД-Хуросон” террорчи гуруҳи жангарилари ўртасида отишма юз берган.
Маълумотларга кўра, терактга алоқадорликда гумон қилиниб 3 киши қўлга олинган.
Таъкидланишича, масжид Кобулда йириклиги бўйича иккинчи рақамли масжид ҳисобланади.
18 ва 19 сентябрда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ҳам бир қатор портлашлар содир этилганди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни “ИШИД-Хуросон” ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024