Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар 400дан камайди, бу июнь ойи ўрталаридан буён энг паст кўрсаткич
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 388та коронавирус, 24та пневмонияга чалиниш ҳолати қайд этилгани, икки бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди.
«2021 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175267 (+388) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 12 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 13 нафари Наманган вилоятида,
- 53 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 42 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 32 нафари Тошкент вилоятида,
- 159 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда сўнгги марта бундан паст кунлик кўрсаткич 18 июнь куни қайд этилган - ўшанда 385та касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 17 нафар,
- Андижон вилоятида 22 нафар,
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 20 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 12 нафар,
- Самарқанд вилоятида 54 нафар,
- Сирдарё вилоятида 5 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
- Фарғона вилоятида 49 нафар,
- Хоразм вилоятида 8 нафар,
- Тошкент вилоятида 31 нафар,
- Тошкент шаҳрида 205 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170320 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1247 нафарни ташкил қилмоқда.
2 октябрь куни 24 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 27300тага етди. Кеча уларнинг 88 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25638 нафарни ташкил қилмоқда.
Пневмония статистикаси эълон қилиниши бошлангандан буён илк марта бу касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Шу вақтгача ушбу касаллик қурбонлари сони, расмий статистикага кўра, 233 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 58 ўлим сентябрь ойида қайд этилган.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022