Ўзбекистон | 12:31 / 03.10.2021
1829
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 ёшли қизалоқ вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 ёшли қизалоқ вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 октябрь куни соат 11:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-105 Дарбанд-Элбаён автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани Ғалаба маҳалласи ҳудудидан ўтган 88-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган  Lacetti машинаси кўчани кесиб ўтаётган 2016 йилда туғилган қизчани уриб юборган. Оқибатда қизча оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қизча онаси билан танишининг уйидан кўчага чиққан. Сўнг кўчанинг нариги тарафида турган отасининг машинасини кўриб, онасининг эътиборсизлиги туфайли кўчадан ёлғиз ўзи югуриб ўта бошлаган. Шу пайт уни ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Lacetti уриб юборган.

Мавзуга оид