Жаҳон | 17:01 / 04.10.2021
4243
1 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 5 миллиондан ошди

Дунёдаги бир ҳафта ичида қайд этилган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпроғи АҚШ, Россия, Бразилия, Мексика ва Ҳиндистонга тўғри келади. 

Фото: Reuters

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 5 миллиондан ошди, уларнинг ярми саккиз ой ичида вафот этган, деб ёзади Reuters.

Агентликнинг таҳлилига кўра, пандемия бошланганидан бир йил ўтиб коронавирусдан ўлим ҳолатлари 2,5 миллиондан ошган. Яна 2,5 миллион киши саккиз ойдан камроқ вақт ичида вафот этган.

Дунёдаги бир ҳафта ичида қайд этилган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпроғи АҚШ, Россия, Бразилия, Мексика ва Ҳиндистонга тўғри келади. 

Қайд этилишича, энг юқори ўлим даражаси Жанубий Америкада қайд этилган. Кейинги ўринларда Жанубий Америка ва Шарқий Европа турибди.

Агентликнинг ёзишича, дунёда коронавируснинг дельта-штамми ҳукмронлик қилмоқда. 

Мавзуга оид