Ўзбекистон | 10:43 / 05.10.2021
1914
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги иккита қишлоқ ичимлик сувсиз қолиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги иккита қишлоқ ичимлик сувсиз қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, Сариосиё тумани Ҳовузқоқ ва Қўлписта қишлоқлари аҳолиси ижтимоий тармоқлар орқали оқар сув масаласида қийинчиликка дуч келаётгани юзасидан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Сурхонсувтаъминот» МЧЖ Сариосиё туман бўлими томонидан Дашнобод йўналишидаги Ҳовузқоқ ва Қўлписта қишлоқларига махсус сув ташиш машинаси билан кунига 70 тонна ичимлик сув аҳолига етказиб берилмоқда.

Мазкур ҳолат батамом бартараф этиш учун «Сурхондарёсувоқава» МЧЖ ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Мавзуга оид