Сурхондарёдаги йўллардан бири цемент заводига қатнаётган оғир юк машиналари томонидан яроқсиз ҳолга келтирилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги йўллардан бири цемент заводига қатнаётган оғир юк машиналари томонидан яроқсиз ҳолга келтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Шеробод туманида жойлашган цемент заводга олиб борувчи йўлни катта ҳажмли юк машиналари яроқсиз ҳолга келтирган. Мазкур йўлдан Вандоб қишлоғи ҳам фойдаланади. Қишлоқни бошқа ҳудудлар билан фақат шу йўл боғлайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Вандоб қишлоғи аҳли масъуллардан мазкур йўлни юк машиналари ҳам юришини инобатга олиб бетон қопламали қилиб беришни сўраган.
«Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотга кўра ушбу йўл 4К-624 А Шеробод-Пошхурт-Оқтош-Музработ автомобил йўлининг Вандоб қишлоғига олиб борадиган шохобчаси ҳисобланади. Мазкур йўлнинг 1-13 км қисмини тўла таъмирлаш 2018 йилдан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. 2020 йилда ушбу объектнинг 4 километр қисми фойдаланишга топширилган. Объект йилдан йилга ўтувчи бўлиб йўл қурилиш ишлари ҚМҚга (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари - таҳр.) асосан олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда объектда асфальт-бетон ётқизиш ишлари бажарилаётгани маълум қилинди», дейилади, муносабатда.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023