Жаҳон | 15:21 / 06.10.2021
15615
1 дақиқада ўқилади

Панжшерда толиблар ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди

Маълумот берилишича, жанглар Заманкур аҳоли маскани яқинида бўлиб ўтган ва икки соат давом этган.

Фото: AFP

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» ҳаракати ва миллий қаршилик фронти кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали хабар берди.

Телеканал манбаларининг сўзларига кўра, жанглар Заманкур аҳоли маскани яқинида бўлиб ўтган ва икки соат давом этган. Воқеанинг қолган тафсилотлари маълум қилинмаган.

«Толибон» август ойида Афғонистоннинг барча вилоятларини эгаллади. Аммо Панжшер узоқ вақт давомида қаршилик кўрсатиб келди.

Ҳозирда вилоят толиблар назоратида, бироқ Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари толибларга қарши курашни тўхтатгани йўқ.

Мавзуга оид