Иқтисодиёт университети қидирувга берилган собиқ проректор ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори билан боғлиқ ҳолат бўйича турли хабарлар тарқалди. Университет собиқ проректор қидирувдалиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Нодир Идиев “Асака банк” АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган давридаги ишлари сабаб қидирувга берилган. Н.Идиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноят иши очилган.
“Н.Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини эса ушбу вазият юзасидан (ортиқча бўрттиришларсиз) холис ахборот тарқатишга чорлаб қоламиз”, дейилади университет расмий муносабатида.
Маълумот учун, Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувга берилган. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги расмий сайтидаги «Диққат қидирув» бўлимида маълумот пайдо бўлган.
Нодир Идиев «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган вақтида Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумон қилинмоқда.
Gazeta.uz'нинг ёзишича, Нодир Идиев «Нархоз»дан 2021 йил июл ойида меҳнат таътилига чиқиб, қайтиб бормаган.
Мавзуга оид
19:00 / 23.08.2022
Танишув: Арбобларни тарбиялаган Иқтисодиёт университети
01:08 / 06.10.2021
Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори қидирувга берилди
11:03 / 18.04.2020
Тўрткўлда Тошкент давлат иқтисодиёт университети филиали ташкил қилиниши мумкин
08:17 / 02.03.2020