Самарқанд вилояти аҳолиси 4 миллиондан ошди
Самарқанд вилояти аҳолиси 4 миллиондан ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон ҳудудлари орасида илк бор Самарқанд вилоятининг доимий аҳолиси сони 4 миллиондан ошган.
Шундан:
- Аёллар – 1 991,7 минг киши;
- Эркаклар – 2 017,1 минг кишини ташкил этган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига 77 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган. Ҳудудлар орасида энг зич аҳоли Тошкент шаҳрида яшайди – 1 километр квадрат ер майдонида 7 554,4 киши. Иккинчи ўринда Андижон вилояти қайд этилган – 1 километр квадрат ер майдонида 741,4 киши.
Эслатиб ўтамиз, Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024