Сурхондарёда жиноят ишлари бўйича судланганларнинг 76,5 фоизи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо олгани маълум қилинди
Сурхондарё вилояти прокуратураси жорий йил 9 ой мобайнида бажарилган ишлар ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра вилоят, туман ва шаҳар судларида 1 558 та жиноят иши кўриб чиқилган. Судланганларнинг 76,5 фоизи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо олган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 9 ой давомида жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан 2 192 нафар шахсга нисбатан 1 558 та жиноят иши кўрилган бўлиб, уларнинг барчасида прокурор иштироки таъминланган.
Қайд этилишича, судлар томонидан 1 221 та жиноят иши бўйича 1 807 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган. Судланган шахсларнинг 423 нафарига ёки 23,5 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қолган 1 384 нафарига ёки 76,5 фоизига шахсни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиноий ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган.
Шунингдек, ўтган даврда 310 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган. Апелляция инстанциясида 587 нафар шахсга нисбатан 342 та иш кўриб чиқилиб, 114 нафар шахсга нисбатан 83 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Шундан 80 нафар шахсга нисбатан 52 та жиноят иши (самарадорлик 70,2 фоиз) прокурорларнинг протестларига асосан қонунга мувофиқлаштирилган.
Таъкидланишича, жорий йил 9 ой давомида Сурхондарё вилоят прокуратураси органларининг протести ва Бош прокуратурага киритилган тақдимномаларига асосан 38 нафар шахс айбсиз деб топилган. Реабилитация асосларига кўра оқланиши натижасида уларнинг бузилган ҳукуқлари тикланган.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) прокурорларининг апелляция тартибидаги протестига асосан 6 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 4 нафар шахс жазодан озод қилинган бўлса, 4 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар енгиллаштирилган.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024