Ўзбекистон | 11:34 / 08.10.2021
25054
2 дақиқада ўқилади

«Бу йўл очилиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли» – президент Сирдарёни водий билан боғловчи Тожикистон йўли ҳақида фикр билдирди

Сирдарё вилоятига ташриф чоғида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев шаҳарда барпо этилаётган “Ҳунармандлар маркази” билан танишди ва шу ерда ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Kun.uz мухбирининг Тожикистон орқали ўтувчи ва Сирдарёни Фарғона водийси билан боғлаши мумкин бўлган йўлнинг очилиши режасига Тожикистон тарафи қандай қараётгани ҳақидаги саволига жавоб берди:

“Бу йўл қадимдан бўлган, Ховосни Тожикистон ҳудуди орқали водий билан боғлаган. Афсуски, турли сабабларга кўра бу йўл ёпилиб қолди. Мен уни очиш бўйича анчадан бери ўйлаяпман, қўшниларимиз билан бу масалани муҳокама қиляпман. Улар бу йўлнинг очилишига рози, йўлнинг аҳволи ҳам қониқарли, яхши таъмирлаб туришган. Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли. Чунки борди-келди, савдо-сотиқ бўлади. 

Энг муҳими – бу режамиз амалга оширилиши Қамчиқ довонидаги транспорт оқимини камайтиради. Чунки қатнов йилдан йилга ошиб бормоқда. Лекин бунинг учун ҳали ишлашимиз керак, янги, сифатли автобуслар харид қилишимиз, дастлаб синов тариқасида, кейин мунтазам қатновни йўлга қўйишимиз зарур. 

Масаланинг яна бир жиҳати – Сирдарё, Жиззах аҳолисига эътибор берсангиз, уларнинг аксарияти чўлқувар бўлиб водийдан келганлар. Жиззахнинг Зарбдор туманидаги совхозлардан бири ҳатто “Андижон” деб номланган, “Озарбойжон” номлиси ҳам бор. Шу сабаб бу ҳудуд аҳолиси учун Фарғона водийси билан борди-келди қулай бўлиши жуда муҳим. Худо хоҳласа бу режани амалга оширамиз”, – деди президент.

Мавзуга оид