Ўзбекистон | 12:24 / 08.10.2021
37239
3 дақиқада ўқилади

«Сурхон халқининг бошига туҳматлар, бўҳтонлар бўлгани ҳам рост» – Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеп томонидан ташкиллаштирилаётган учрашувлардан навбатдагиси, Сурхондарё вилоятидаги тадбирга Шавкат Мирзиёев “Инсон қадри” қўшиғи садолари остида кириб келди. Сурхондарёлик тарафдорлар “Мирзиёев” дея ҳайқиришда жуда фаол бўлдилар. 

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Термиз шаҳридаги “Муз саройи” комплексида бўлиб ўтаётган учрашувни Сурхондарё вилоят халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмуродов очиб берди ва олиб борди. Анъанага кўра модератор номзодни таништиришга ҳожат йўқлиги, вилоят бўйича эришилган ютуқлар, айниқса “Тўпаланг” сув омборидан сув келтириш бўйича катта лойиҳага тўхталди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёевга сўз берилди.

“Ассалому алайкум қадрли, меҳрибон Сурхон халқи. Бу заминдаги ҳар бир ҳаракатларимиз кўз ўнгимда. Президентликка қадар ҳам нима қилсак, Сурхон элининг оғири енгил бўлиши бўйича бош қотирганмиз. Албатта, бугун сизлар билан Янги Ўзбекистоннинг кейинги 5 йиллик режалари ҳақида гаплашамиз, шу пайтгача нималарга эришдик, деган саволга жавоб излаймиз. 5 йил олдинги режаларимизга ўзимиз ҳам ишонмагандик. Лекин энг катта вазифамиз халқни рози қилиш. Сурхондарёда ҳам шу 5 йилда қилинган ўзгаришларни адолатли ҳакам бўлса, эътироф этади. 

Шиддатли, таҳликали замонда яшаяпмиз, пандемия оқибатлари билан курашяпмиз. 2020 йил 14 март куни бу касаллик Франциядан кириб келгани илк бор аниқлангандаёқ айтганман – энди бу касаллик билан курашиб яшашга ўрганишимиз керак, деганман. Кўряпсиз, катта-катта давлатларда ҳам ҳар куни юзлаб одамлар вафот этяпти. Қаттиқ жанг кетяпти. Илоҳим кўз тегмасин, касаллик тарқалиши бизда анча камайди, чоралар ўз таъсирини кўрсата бошлади. Лекин эҳтиёткорликни сусайтирмаслигимиз керак.
 
Биз бу 5 йилда катта тажриба орттирдик, иқтисодимизни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шундай давр бўлдики, Сурхондарёда тадбиркорлик йўқ эди, йўқ бўлиб кетганди. Сурхон халқининг бошига туҳматлар, бўҳтонлар бўлгани ҳам рост. Энг катта ютуғимиз Конституциямиз берган эркинлик таъминланаётгани бўлди. Инсон қадри дегани оддий тилда айтганда хотиржамлик, эркин нафас олиш ва бир-биримизга ишонч туғилгани, “қилса бўлар экан-ку” деган фикрга келганлари бўлди”, – дея номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид