Ўзбекистон | 08:07 / 08.10.2021
5747
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокими вилоят ИИББга 3 миллиард сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокимининг “Профилактика инспекторлари ва патруль пост хизмати штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида Тошкент вилоятига қўшимча ажратилган профилактика инспекторлари ва патруль пост хизмати штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун вилоят ички ишлар бош бошқармасига 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси маблағ ажратиш бўйича тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлаши белгиланди.

Вилоят ғазначилик бошқармаси ажратилган маблағни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди. Вилоят ички ишлар бош бошқармаси ажратилган маблағни қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди.

Вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатади. Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев зиммасига юкланган.

Мавзуга оид