Россиянинг Оренбург областида 30га яқин киши қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этди
Ушбу иш бўйича тўққиз киши ҳибсга олинган. Орскдаги омборда таркибида спирт бўлган суюқлик солинган 11 та 200 литрли бочка топилган.
Оренбург области шарқида 29 киши қўлбола алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси хабар берди.
“Айни пайтда Оренбург областининг тўртта турли ҳудудида яшаган 29 кишининг ўлими ҳолати ўрганилмоқда, қатор фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ёки кўрсатилмоқда”, – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, иш бўйича тўққиз киши ҳибсга олинган. Орскдаги омборда таркибида спирт бўлган суюқлик солинган 11та 200 литрли бочка топилган.
Оренбург области маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, ичкиликдан жабрланганлар сони 31 нафарга етган. Шифохоналарга 23 киши жойлаштирилган бўлиб, улардан беш нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Қўлбола алкоголдан заҳарланиш тўғрисидаги хабарлар 7 октябр куни кечқурун келиб тушган. Ушбу ҳолат бўйича олтита жиноят иши қўзғатилиб, яхлит ишга бирлаштирилган.
Мавзуга оид
15:59 / 07.10.2024
Спиртли ичимликлар ёш ва соғлом одамлар юраги учун ҳам хавфли — тадқиқот
14:20 / 06.06.2024
Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади
20:18 / 12.04.2024
Оренбургда оммавий эвакуация эълон қилинди. Фотосуратлар
20:29 / 09.04.2024