Сурхондарёда танишига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўзаро жанжаллашиб танишини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 30 сентябр куни соат 18:00ларда, Бойсун тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига тегишли боғ ичида, туманнинг Ариқ усти маҳалласида яшовчи К.И. ўзига таниш бўлган, туманнинг Тузбозор маҳалласида яшовчи С.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида С.Ш. ёнида бўлган пичоқ билан К.И.нинг кўкрак қафаси чап томонига бир марта зарба бериб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, 1 октябр куни С.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
10:17 / 18.01.2023
Қашқадарёдаги тўйда куёвжўрани пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
10:49 / 08.06.2022