Ўзбекистон | 11:57 / 12.10.2021
75367
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors Chevrolet Onix сотуви қачон бошланишини маълум қилди

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onix автомобили тўлиқ циклда қачон ишлаб чиқарила бошланиши ҳамда сотувига ойдинлик киритди.

Қайд этилишича, 2021 йил август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Traker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асака автомобил заводида зарурий ишлар олиб борилган.

Шу билан бирга, мавжуд талабларга кўра, Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Бунинг учун, автомобиллар турли хил иқлим шароитида,ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади. 

Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган, дейилади компания баёнотида. 

Мавзуга оид