Ўзбекистон | 11:23 / 13.10.2021
5474
1 дақиқада ўқилади

Авваллари бу тутун 24 соат тарқалаверарди, ҳамма нафас олаверарди – Шавкат Мирзиёев Навоийдаги экологик муаммоларга тўхталди

Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашув давомида экологик муаммоларга тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Навоийдаги заводларнинг узун қувурларидан сап-сариқ, заҳарли тутун тутаб турарди. Бу тутун 24 соат тарқалаверарди, ҳамма нафас олаверарди. Ҳеч ким одамларнинг ўпкаси нима бўлаётганини ўйламасди. 

Мана, ҳаммасини алмаштирдик. Ҳозир йўқ у бало. 70 йил аввалги, эскириб кетган технологияларни ўзгартирдик. Қилса бўлар экан-ку”, – деди президентликка номзод.

Саноат корхоналарининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини камайтириш мақсадида алоҳида дастур қабул қилиб, амалга оширилиши маълум қилинди.

Мавзуга оид