Жиззахда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини тайёрлаб Тошкентга жўнатиб юрган шахсларга чора кўрилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида чорва молларининг ички аъзоларидан истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини тайёрлаб Тошкентга жўнатиб юрган шахсларга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Эски Тошкентлик маҳалласи Нурафшон кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилган. Улар ўз мурожаатида маҳалладаги ҳовлилардан биридан ҳар доим қўланса ҳид тарқалишини ва бу ҳолатнинг олдини олиш бўйича чора кўришни сўраган.
Шундан сўнг, Экология бошқармаси Шароф Рашидов тумани инспекторлари томонидан мурожаатда айтилган манзилда ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишда аниқланишича, Шароф Рашидов тумани Эски Тошкентлик маҳалласи Нурафшон кўчасида яшовчи икки нафар фуқаро ўз ҳовлисида санитария қоидаларига зид равишда чорва молларининг ички аъзоларини ювиб, тузлаб гўшт маҳсулотлари тайёрлаган. Улар ўзлари тайёрлаган маҳсулотларни Тошкент вилоятига жўнатиб келган.
Қайд этилишича, улар чорва молларининг ички аъзоларидан чиқаётган, махсус полигонларда кўмиб юборилиши лозим бўлган турли чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштирган. Бу эса маҳалла аҳлига ноқулайликлар туғдирган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Таъкидланишича, экология қоидаларини бузган икки нафар фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима солинган. Бундан ташқари, уларга сўйилган чорва молларининг ички аъзоларини тозалаш ишлари аҳоли пунктларидан 500 метр узоқликда бўлиши ҳақида кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
08:08 / 13.07.2024
“150 бола овқатига 300 грамм гўшт” – Пешку ҳокими боғчадаги гўштни тарозига торттириб кўрди
10:16 / 12.05.2024
Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинди
12:10 / 22.04.2024