Сирдарё вилоятига ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган кўз линзалари ва тамаки маҳсулотлари аниқланди
Сирдарё вилояти ҳудудига чегара орқали ноқонуний равишда олиб кирилаётган қиймати 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган кўз линзалари ва тамаки маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 9252-ҳарбий қисм билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, Сирдарё тумани “Шоликор” СИУнинг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон фуқаролари А.Ж. ва У.Ф. олдиндан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё дарёси орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга резина қайиқ ёрдамида божхона назоратини четлаб олиб ўтган жами 6 дона қоғоз коробка борлиги аниқланди.
Ушбу товарлар юк эгалари ҳамда холислар иштирокида кўздан кечирилиб саноқдан ўтказилганда, хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 5 турдан иборат, дастлабки қиймати 523 миллион 290 минг сўмлик бўлган 1430 қути фильтрли тамаки маҳсулотлари (сигареталар) ҳамда 4540 дона кўз учун линзалар ва линза учун ғилофлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024