Тошкент вилоятида фуқарони Юридик университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Тошкент вилоятида 5000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Юридик университетга киритиб қўйишни айтиб олдиндан 1100 долларини олган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, Оққўрғон тумани бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам 5 маротаба фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Ў.М. фуқаро Ф.нинг қизини танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021